Линклар

logo-print
Бугун 9 май - Ўзбекистонда Хотира ва қадрлаш куни сифатида нишонланмоқда.

Мазкур кун арафасида Ўзбекистон президенти фармони билан Иккинчи жаҳон уруши фахрийларининг ҳар бирига 600 минг сўм миқдорида мукофот пули берилди.

Шунингдек, президент фармони билан мамлакат бўйлаб давлат муассасалари тарафидан қатор байрам тадбирлари уюштирилди.

Улуғ Ватан уруши даврида Ўзбекистонда яшаган 6,5 миллион аҳолининг 1,5 миллиони фронтга кетган, улардан 420 минги қайтиб келмаган, 640 минг нафари яраланган.

Уруш йилларида Ўзбекистон хавфли ҳудудлардан эвакуация қилинган 1,5 миллион киши учун бошпана бўлган.

Уруш фахрийларини ижтимоий қўллаб-қувватлаш мақсадида ташкил этилган “Нуроний” жамғармаси маълумотига кўра, айни дамда Ўзбекистонда 3873 нафар Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ва 79 мингга яқин меҳнат фахрийлари истиқомат қилади.
XS
SM
MD
LG