Линклар

logo-print

Футзал: Ўзбекистон ярим финалда Эронга 10:0 ҳисобида мағлуб бўлди (ВИДЕО)


Футзал бўйича Ўзбекистон терма жамоаси Вьетнамда ўтаётган Осиё чемпионати ярим финалида Эрон термасига 10:0 ҳисобида мағлуб бўлди.

Кучли рақибга қарши асосан ҳимоя тактикасини қўллаган ўзбекистонлик футзалчилар ўйин давомида рақиб дарвозсини бир марта ҳам ишғол эта олмадилар.

Ўйиндан сўнг журналистлар билан суҳбат қилган Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи Баҳодир Аҳмедов Эрон футзалчилари Осиёдаги энг кучли жамоа экани ва йирик мағлубиятдан фожеа ясаш керак эмаслигини таъкидлаб ўтди.

Ярим финал иккинчи жуфтлигида япониялик футзалчилар қувайтлик рақибларини 6:1 ҳисобида мағлуб этиб, финалга йўлланма олдилар. Эрон ва Япония иштирокидаги финал учрашуви 10 май куни бўлиб ўтади.

Ўзбекистон ва Қувайт жамоалари ҳам учинчи ўрин учун 10 май куни ўзаро беллашадилар. Ўйин Тошкент вақти билан соат 14:00да бошланади.

Футзал бўйича Эрон терма жамоаси 1999 йилдан бери ўтказиб келинадиган Осиё чемпионатида жами 10 марта ғалаба қозонган. Ўзбекистон футзалчилари эса қитъа биринчилигида уч марта иккинчи ўрин, икки марта учинчи ўринни эгаллаганлар.
XS
SM
MD
LG