Линклар

Тайланд пойтахти Бангкокда полиция хавфсизлик хизмати жойлашган ҳудуддан намойишчиларни ҳайдаш учун уларга қарши кўзда ёш оқизувчи газ қўллади.

Associated Press агентлиги маълумотига кўра, ушбу газдан жароҳатланган тўрт намойишчи шифохонага ётқизилган.

Минглаб таиландлик ҳукумат истеъфосини талаб қилиб норозилик намойишини давом эттираяпти.

Тайланд Конституциявий суди Бош вазир Йинглак Чинаватни вазифасидан озод қилиш ҳақида қарор қабул қилди. Суд Чинават хонимни Миллий хавфсизлик хизмати бошлиғини ноқонуний равишда ишдан олганликда айбдор деб топди.

Намойишчилар фақат Бош вазирнинг кетиши камлигини айтиб, бутун ҳукумат истеъфосини талаб қилмоқда.

Чинават тарафдорлари суд қарорини сиёсийлаштирилганлигини айтиб, уни танқид қилаяпти.
XS
SM
MD
LG