Линклар

logo-print

Европа ва собиқ совет ўлкаларида фарқли Ўзбекистонда 9 май - Ғалаба куни сифатида эмас, балки Хотира ва қадрлаш куни сифатида нишонлаб келинади. Бу йил ҳам уруш фахрийлар ҳолидан хабар олиниб, ўтганлар зиёрат қилинаяпти. Айримлар чойхонага йиғилиб, зиёфат қилаяпти. Кимдир яқинларини совға-салом билан йўқлаяпти. Сизчи, 9 майни қандай нишонлаяпсиз?



Марҳумларни хотирлаш яхши одат. Лекин инсоният тарихидаги энг буюк ғалаба байрамини йўқ қилиш эвазига эмас. Бугун ҳамма яқинлари қабрини зиëрат қилиш билан байрамни нишонламоқда. Шу жумладан, мен ҳам отам қабрини зиëрат қилиб келдим.

*****************************************

Санкт Петербургда бундан икки йил олдин бепул каша тарқатишган эди. Бу йил тарқатишмади.

****************************************

Бугун мен учун оддий жума куни. Масжидга бориб жума намозини ўқиб қайтаяпман. Кечгача иш. Байрам кўнгилга сиғмайди.

***********************************

Жанубий Кореяда унақа байрам йўқ. Оддий кун.

**********************************

Кеча нишонлаб бўлдик. 9 май эмас 8 май куни байрам қилинади Францияда. Ғалаба куни дейилади¸ аммо гўë мотам кунидек ўтади Францияда. Мотам кунида эса расмга тушмадик. Тушсак юборардик. Бир кун дам олдик. Бугун яна ишга.

**********************************

9 май ўзбеклар учун ва ўзбек диëри учун ғалаба эмас. Йўқотиш ва совет мустамлакасининг умрини узайтириш босқичининг бошланиши бўлган. Сиз Германия билан собиқ совет давлатларини солиштиринг. Агар бизларни 2 жаҳон урушида немислар босиб олганда ҳозир Ўзбекистон жуда тараққий этган давлат бўларди. Чунки русга қул бўлгандан немисга қул бўлган маъқул эди. Гитлерни ëмон дейдилар. Ленин билан Гитларнинг нима фарқи бор эди? Гитлер Марказий Осиëни босиб олмаганига мен жуда ачинаман. Қаранг¸ урушда мағлуб бўлган Германия 1988 йилда қандай ривожланган эдию ғолиб бўлган СССР 1988 йилгача қандай аҳволда эди.

*********************************


Ҳозиргина жума намозини адо этдик.

***********************************


Украинанинг Киев шаҳри Бориспол туманида 9 майни нишонлашаяпти.

******************************


Қозонда бугунги байрам.

***********************************




Москванинг Тверская кўчаси бу.

****************************************

Владивосток

*********************************

Бугун қабристонлар ҳақиқий зиëрат масканига айланган. Одам жуда кўп. Охирги вақтларда аëлнинг қабристонга келиши ҳам оддий ҳолатга айланган.

************************************
************************************

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG