Линклар

logo-print
9 май куни эрталабдан Тошкентнинг Мустақиллик майдони ҳудудига оддий аҳолининг киришига рухсат берилмади.

Майдонга кирадиган йўлларнинг барчаси тўсиб қўйилди.

Милиция ходимлари майдонга фақат соат 12дан сўнг кириш мумкинлигини айтишди.

Ҳар йили президент Ислом Каримов Мустақиллик майдонидаги “Мотамсаро она” ёдгорлиги пойига гулчамбар қўяди. Аҳолининг майдонга киритилмаганига шу сабаб бўлса керак

Бугун пойтахтнинг Волгорад ёдгорлик—мажмуасида гулчамбарлар аввалги йилларга нисбатан камроқ эканини кузатиш мумкин.

Тошкентдаги хорижий давлатларнинг аксар элчихоналари вакиллари бугун ушбу ёдгорлик –мажмуада кўринмади. Авваллари барчаси гулчамбар олиб келишар эди.

Оддий халқ эса қабристонга бориб, ўтганларни зиёрат қилишди.
XS
SM
MD
LG