Линклар

Бугун Россия президенти Владимир Путин Қрим билан биргаликда аннексия қилинган Севастополь шаҳрига ташриф буюрди.

Хабарларга кўра, Путин Иккинчи жаҳон урушида қозонилган ғалабанинг 69 йиллигини нишонлаш тадбирларида қатнашиш учун ушбу шаҳарга борган.

Путин Севастополдаги парад пайти сўзлаган табрик нутқида ушбу шаҳарнинг Россияга қўшилишини тарихий ҳақиқат дея, баҳолади.

- Муқаддас байрам куни, қаҳрамон шаҳар Севастополда мамлакатимизнинг энг асосий байрамини нишонлаш учун сиз билан бирга эканлигимдан хурсандман. Жорий йил ушбу қаҳрамон шаҳар учун алоҳида аҳамиятга эга бўлди. Ушбу шаҳар тарихий воқеаларга бойлиги билан машҳурдир. Ишонаманки, 2014 йил ҳам унинг тарих зарварақларига ёзилади. Севастополь халқи Россия билан бирга бўлишни қаътий белгилаб олди. Шу орқали улар ўз аждодларига мос эканлигини исботлашди, - деди Путин.

Украина Бош вазири Арсений Яценюк президент Путиннинг Севастополга боришини провокация, дея деган бўлса, НАТО раҳбари Андерс Фог Расмуссен эса Путуннинг ушбу ташрифини ўринсиз, дея атади.
XS
SM
MD
LG