Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 03:01

Қўшиққа паспорт ва прописка керакми ?


Ўзбек ашулачиси Каниза
Ўзбек ашулачиси Каниза

“Ўзбекнаво“ эстрада бирлашмаси хонанда ҳар бир янги қўшиғи учун махсус гувоҳнома олиши шарт, деган қоидани жорий қилди. Озодликнинг Қурултой эшиттиришида ана шу мавзуни муҳокама қилдик. Эшиттириш қатнашчиларининг айтишича¸ бу тизим қўшиқлар сифати устидан назоратни кучайтириш мақсадида жорий қилинган.

Ўзбекистондаги шоу-бизнесга ихтисослашган Shov-shuv.uz нашри муҳаррири, журналист Жасур Ҳамроевга кўра, бу қоида жорий қилинмаса “ашулачилар эгарланмаган ëввойи от каби исталмаган жойларга чопқиллаб кетиши мумкин”.

-Бу қўшиқчиларни эгарлаш ва жиловлаш учун механизм зарур¸ - дейди суҳбатдош.

Шу пайтгача қўшиқчи умумий репертуар ва ижро фаолияти учун лицензия олиб келган бўлса, бундан буëн қўшиқчи ҳар бир қўшиқ учун ҳам гувоҳнома расмийлаштиришга мажбур.

Гувоҳномаси бўлмаган қўшиқларнинг телевидение, радио ва Интернетда янграмаслигини “Ўзбекнаво” эстрада бирлашмаси назорат қилишини Озодлик манбалари билдирди.

“Ўзбекнаво” эстрада бирлашмаси мулозими Одилжон Абдуқаҳҳоровнинг маҳаллий матбуотга билдиришича, бу қоида “маънисиз қўшиқлар яралишининг олдини олиш” мақсадида жорий қилинган.

Мулозим таъкидича “қўшиқларнинг аксарияти шеърий жиҳатдан ҳам, мусиқий томонидан ҳам талабга жавоб бермайди”.

Бундай ҳолатларнинг олдини олиш учун “Ўзбекнаво” эстрада бирлашмаси томонидан янги қоида ишлаб чиқилганини матбуотга айтган мулозим, ҳар бир вилоят ва шаҳар марказларида “Ўзбекнаво” эстрада бирлашмаларининг овоз ёзиш студиялари ташкил этилиб¸ “ҳар бир ёзилган қўшиқ учун студиялар томонидан махсус гувоҳнома берилишини” таъкидлайди:

“Энди радио, ТВ ва интернет сайтлари гувоҳномасиз қўшиқларни оммага тарғиб қилмайди. Балки шу йўл билан бироз бўлса-да, маънисиз қўшиқлар яралишининг олдини олишга эришармиз”, деган “Ўзбекнаво” эстрада бирлашмаси мулозими Одилжон Абдуқаҳҳоров маҳаллий матбуотга берган суҳбатида.

Озодликнинг Қурултой эшиттириши қатнашчилари бу холатда “Ўзбекнаво”нинг қўшиқ соҳасида монополистга айланаëтганидан хавотир билдиришди.

Ўзбекистонда "ашулачилар вазирлиги" мақомида бўлган “Ўзбекнаво“ эстрада бирлашмаси хонандалар ва уларнинг маъмурлари учун мунтазам тарбиявий мажлислар ўтказиб келади.

Шунингдек, бу ташкилот ашулачиларнинг очиқ-сочиқ кийинмаслиги, беҳаë турмуш тарзига берилмаслигини таъминлаш учун курашаëтгани ҳам айтиб келинади.
Узр, лекин бу хизмат ҳозирча ишламайди
XS
SM
MD
LG