Линклар

Украинанинг Харьков вилоятидаги россияпарастлар 11 майга белгиланган референдум ўтказилмаслигини маълум қилди.

Бу ҳақда Интерфакс агентлиги россияпарастларнинг мувофиқлаштирув кенгаши аъзоси Юрий Апухтин сўзларига таяниб, хабар қилди.

Донецк ва Луганск вилоятларидаги россияпараст айирмачилар эса, Россия Президенти Владимир Путиннинг чақириқларига қарамасдан, 11 майга белгиланган референдумни ўтказишларини эълон қилган.

7 май куни Москвада қилган чиқишида президент Путин Украинадаги айирмачиларни ўз тақдирини белгилаш масаласига бағишланган референдумни кечиктиришга чақирган эди.
XS
SM
MD
LG