Линклар

Навоийда фоторадар орқали бир ойда ўн минг қоидабузар ҳайдовчи ушланди


Навоий вилоятида Park Right S04 видеоназорат тизими ёрдамида йўл ҳаракати қоидаларини бузган ҳайдовчилар аниқланмоқда.

Daryo.Uz маълумотига кўра, ушбу фоторадар ёрдамида қачонлардир йўл ҳаракати қоидаларини бузиб, белгиланган муддатда жарима тўламаган ёки тегишли ҳужжатларсиз юрган ҳайдовчилар аниқланади.

"Правда Востока" нашрининг ёзишича, йўл-патрул хизмати машинасига ўрнатилган фоторадар агар давлат рақами қарздорлар рўйхатида бўлган автомашина пайдо бўлса, сигнал беради.

Радар экранида ҳайдовчи ҳақидаги маълумотлар акс этгач, машина тўхтатилади.

Ушбу ускуна ёрдамида бир ой ичида ўн минг нафар қоидабузар аниқланиб, жаримага тортилган.
XS
SM
MD
LG