Линклар

logo-print
Иккинчи жаҳон урушида эришилган ғалабанинг 69 йиллиги муносабати билан Тошкентда 33 минг дона "Георгий лентаси" тарқатилган.

Бу ҳақда Россиянинг Ўзбекистондаги элчихонаси маълум қилди. Элчихона 21 апрелдан 8 майгача Ўзбекистонда “Георгий лентаcи” тадбирини ўтказган.

Элчихона расмийлари Ўзбекистонда "Георгий ленталари"га катта қизиқиш бўлганини иддао қилишмоқда.

Бу тадбир ғалаба кунининг 69 йиллигига бағишлангани айтилаётган бўлса-да, “Георгий ленталари” Кремль пропагандасининг рамзи ўлароқ Украина шарқидаги айирмачилар томонидан ишлатилаётгани маълум, демоқда кузатувчилар.

Сўнгги ойларда "Георгий ленталари" Украинадаги айирмачиларнинг рамзига айланиб улгурди.
XS
SM
MD
LG