Линклар

logo-print
Ғарб ҳукуматлари Россия президенти Владимир Путиннинг Қримга сафарини танқид қилмоқда.

Россия Қрим ярим оролини аннексия қилганидан сўнг президент Путин 9 май куни илк бор Севастополга сафар қилди.

Кремл раҳбари Иккинчи жаҳон урушида қозонилган ғалабанинг 69 йиллигини нишонлаш тадбирларида қатнашиш учун Қримга боргани айтилди.

Қўшма Штатлар Путиннинг ушбу ташрифини “провокацион ва кераксиз ташриф” деб атади.

НАТО эса Россия раҳбарининг Қримга сафарини “маврудсиз ташриф”, деб таърифлади.

Путиннинг Қримга сафари Украина шарқидаги Мариупол шаҳрида украин хавфсизлик кучлари ва россияпараст айирмачилар ўртасида қонли тўқнашувлар бўлаётган бир пайтда амалга ошди.

Тўқнашувларда етти киши ҳалок бўлгани, қирққа яқин одам яралангани хабар қилинди.
XS
SM
MD
LG