Линклар

Украина шарқидаги Мариупол шаҳри аҳолиси 9 май кунги тўқнушув қурбонларига мотам тутмоқда.

Шаҳар ҳокимияти 10 майни мотам куни деб эълон қилди. 9 май куни Мариуполда украин хавфсизлик кучлари ва россияпараст айирмачилар ўртасида рўй берган қонли тўқнашувларда етти киши ҳалок бўлгани, қирққа яқин одам яралангани хабар қилинди.

Ҳалок бўлганлар орасида мариупол шаҳрининг Давлат автоинспекцияси бошлиғи Виктор Саенко ҳам бор.

Ҳозир шаҳарда вазият тинчигани, лекин кискинлик сақланиб қолаётгани айтилмоқда.
XS
SM
MD
LG