Линклар

Донецкда гаровга олинган Халқаро Қизил Ҳоч кўнгиллилари озод этилди


Халқаро Қизил Ҳоч ташкилотининг Киевдаги вакиллари Донецк шаҳрида жума куни гаровга олинган ходимлари 10 май куни эрталаб озод этилганини маълум қилди.

Ўзини “Донецк Халқ Республикаси” деб эълон қилган Украина шарқидаги россияпараст айирмачилар вакили Халқаро Қизил Ҳоч ташкилотининг кўнгиллиларини жосусликда гумонлаб ҳибсга олганликларини айтишганди.

Reuters агентлиги Халқаро Қизил Ҳоч ташкилотининг бир ходими қаттиқ калтаклангани ҳақида хабар берганди.

Гаровга олинган етти кўнгиллининг бир нафари француз, қолгани украиналик бўлган. Улар Донецкдаги тўқнашувларда яраланганларга дори-дармон тарқатиш билан шуғулланганлар.
XS
SM
MD
LG