Линклар

Шошилинч хабар
25 апрел 2024, Тошкент вақти: 10:56

Данияда "Евровидение" қўшиқ танловининг финали бўлади


10 май оқшомида Дания пойтахти Копенҳагенда “Евровидение” қўшиқ танловининг финал босқичи бўлиб ўтади. Швеция, Нидерландия ва Австриядан келган қўшиқчилар асосий фаворит сифатида кўрилмоқда. Украинадаги воқеалар манзарасида ўтаётган танловнинг финал босқичига украиналик ва россиялик қўшиқчилар ҳам чиқишган.

Ўтган йили Швециянинг Мальмё шаҳрида бўлиб ўтган “Евровидение” қўшиқ танловида даниялик Эмили де Форестнинг ғолиб бўлгани бу йилги танловга мезбонлик ҳуқуқини Данияга берди.

Танловнинг финал босқичини украиналик хонанда Мария Еремчук ўзининг “Tick-Tock” қўшиғи билан очиб беради.
Россияни эса қўшиқ танловида 17 ёшли эгизаклар Анастасия ва Мария Толмачевалар "Shine" қўшиғи билан тақдим этади.

Ҳафта бошида россиялик қўшиқчилар танловнинг финал босқичига ўтгани эътирозлар билан қарши олинганди.

Россиялик қўшиқчилар финалга чиққани эълон қилинганида залдан эътирозли овозлар эшитилди ва хуштак чалинди.


Россия ва Украинадан ташқари Черногория, Венгрия, Арманистон, Озарбайжон, Сан-Марино, Швеция, Нидерландия ва Испания ҳам танловнинг финал босқичига чиқди.

"Евровидение"ни ташкил қилган ва асосий ҳомийлари бўлган беш давлат- Германия, Франция, Британия, Италия ва Испания вакиллари эса финалда танловсиз иштирок этишади.

Қўшиқ ва сиёсат

“Евровидение” танловида доим қўшнилар овози муҳим бўлиб келган.
Томошабинлар қўшиққа эмас, давлатнинг сиёсий мавқеси ва географик жойлашувига қараб овоз бериши кўп йиллардан буён танқид қилиб келинади.

"Евровидение" танловларида туркиялик қўшиқчининг Озарбайжон ёки Германиядан энг кўп овоз олиши одат тусига айланган.

Скандинавия ўлкалари эса доим бир ғ бирларига энг кўп овозни бергани берган.

Ўз навбатида Украинани ҳам Россия ва бошқа қўшнилари қўшиқ танловида
қўллаб келган.


2004 йилда “Ёввойи рақс” қўшиғи билан “Евровидение” танлови ғолиби бўлган украиналик Руслана Россиядан энг юқори 12 баллни олгани кўпчиликнинг ёдида.

2008 йилда россиялик хонанда Дима Биланнинг "Евровидение" танловида ғолиб чиқишида украиналикларнинг овози муҳим рол ўйнаганини ҳам кўпчилик унутмаган бўлса керак.

Дима Билан 2008 йилги танловда Украинадан энг юқори 12 баллни олганди.

Бу йилги "Евровидение" қўшиқ танлови эса икки мамлакат орасидаги кескинлик манзарасида кечмоқда.

Украинадаги бўхрон боис Россия бу йил "Евровидение" танловида кўп овоз қозонмаслиги мумкин.

Украиналик қўшиқчи Мария Яремчук эса Украинага жабрдийда мамлакат сифатида қараб, бу мамлакатни ҳуш кўраётганлар ҳисобига кўпроқ дастак қозонишини башорат қилмоқда, кузатувчилар.

Украиналик қўшиқчи Мария Яремчук ўз мамлакатида қонли тўқнашувлар кечаётган бир пайтда сахнада қўшиқ куйлаш ўзи учун оғир эканини айтади.
- Айниқса кечаги мудҳиш ҳодисалардан сўнг эътиборни қўшиққа бериш анча қийин. Мен ҳозир қалбан Ватанимни ҳис этиб турибман. Айни пайтда бу менга яна ҳам кучли бўлишимга далда бермоқда. Мен украиналик эканимдан ғурурланаман. Лекин, сиёсатдан ҳам муҳимроқ нарсалар бор. Айнан "Евровидение" бирлаштирувчи кучдир, - дейди Яремчук.

Қоидага кўра, қайси мамлакат қўшиқчиси "Евровидение" танловида ғолиб чиқса келгуси йилдаги танловга шу мамлакат мезбонлик қилади.

1956 йилдан буён ҳар йили ўтказиб келинадиган қўшиқ танловида Европанинг 46 давлатидан қўшиқчилар қатнашади.
XS
SM
MD
LG