Линклар

Германия ва Франция раҳбарлари Россияни янги санкциялар ҳақида огоҳлантирди


Германия Канцлери Ангела Меркел ва Франция президенти Франсуа Олланд Украинада 25 май кунига белгиланган президентлик сайловлар барбод бўлса Европа Иттифоқи Россияга қарши янги санкцияларга қўллаши ҳақида огоҳлантирди.

Жумладан, Германия Канцлери Меркел шундай деди: "Украинада халқаро ҳамжамият тан олган президентлик сайловлари барбод бўлиши, бу мамлакатда нобарқарорликларнинг яна ҳам кучайишига олиб келади. Шундан сўнг Европа Кенгаши 2014 йил 6 мартда қабул қилган чоралар амалга кўчади ва Россияга қарши янги санкциялар қўллашдан бошқа чора қолмайди, - деди Меркел.

Ҳар икки лидер Украина шарқида 11 май куни россияпараст айирмачилар режалаган референдумни тан олмасликларини айтишди.
XS
SM
MD
LG