Линклар

logo-print

Австриялик хонанда “Евровидение-2014” қўшиқ танловининг ғолиби бўлди


Кончита Вурст тахаллуси билан танилган австриялик Томас Нойвирт “Евровидение-2014” қўшиқ танловининг финал босқичида ғалаба қозонди.

“Феникс янглиғ ҳаётга қайтаман” (Rise Like a Phoenix) қўшиғини ижро этган хонанда овоз бериш натижаларига кўра 290 балл жамғариб, рақибларини анча ортда қолдириб кетди.

Трансвестит Кончита Вурстнинг зафари Европадаги толерантлиликнинг рамзи ўлароқ баҳоланмоқда.

“Евровидение-2014” танловида иккинчи ўрин Ҳолландиядан бўлган The Common Linnets гуруҳига (238 балл) насиб этди.

Учинчи ўринни эса швециялик Санна Нильсен (218 балл) эгаллади.
XS
SM
MD
LG