Линклар

logo-print
Украина шарқидаги аҳолисининг аксари рус тилида сўзлашувчи икки вилоятда референдум ўтказилмоқда.

Донецк ва Луганск вилоятларида сайлов участкаларига борган фуқаролар "Вилоят “ўз-ўзини бошқариш” тизимига ўтишини қўллаб-қувватлайсизми?" деган саволга жавоб беришлари керак.

Референдум исёнчи ҳаракатлар ташаббуси билан ўтказилмоқда. Киев ҳукумати ва Ғарб давлатлари аллақачон бу референдум қонуний деб тан олинмаслигини таъкидлаган.

Донецк ва Луганск вилоятларидаги россияпараст айирмачилар Россия президенти Владимир Путиннинг чақириқларига қарамасдан, 11 майга белгиланган референдумни ўтказмоқда.

Украина президенти вазифасини вақтинча бажараётган Олександр Турчинов референдумни "жарлик сари ташланган яна бир қадам", дея баҳолади.
XS
SM
MD
LG