Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 23:41

Афғонистон: Президентликка асосий даъвогар Абдулла мавқеини мустаҳкамлади


Афғонистон собиқ ТИ вазири А.Абдулла (ч) ва собиқ молия вазири А.Ғани.
Афғонистон собиқ ТИ вазири А.Абдулла (ч) ва собиқ молия вазири А.Ғани.
Афғонистонда 5 апрель куни ўтказилган президентлик сайловида мағлуб бўлган Залмай Расул сайлов пойгасида пешқадамлик қилаётган Абдулла Абдуллани қўллаб-қувватлади.

11 май куни пойтахт Кобулда ўтказилган матбуот анжуманида Расулнинг матбуот котиби Жавод Файсал сайловнинг ҳал қилувчи босқичида Залмай Расул Абдулла Абдуллани қўллаб-қувватлашини эълон қилди.

Сайловнинг биринчи даврасида собиқ ташқи ишлар вазири Абдулла Абдулла 44,9 фоиз овоз билан биринчи ва собиқ молия вазири Ашраф Ғани 31,5 фоиз овоз билан иккинчи ўринни эгаллаган эди.

Афғонистон президенти Ҳамид Карзайнинг яқин иттифоқчиси бўлган Залмай Расул 11,5 фоиз овоз олиб учинчи ўринни эгаллаган.

Сайловнинг 7 июнь кунига белгиланган якуний босқичида Абдулла Абдулла билан Ашраф Ғани беллашади.
XS
SM
MD
LG