Линклар

Шошилинч хабар
23 апрел 2024, Тошкент вақти: 13:27

Ўзбекистонда электровелосипед ишлаб чиқарилмоқда


Наманган вилоятининг Норин тумани маркази Ҳаққулобод шаҳридаги “Norin mechanikal plant” корхонасида электровелосипед ишлаб чиқариш йўлга қўйилди.

Янги турдаги замонавий велосипед аккумулятор ёрдамида ҳаракатланади.

Бир марта қувватлантирилган аккумулятор билан соатига 30-40 километр тезликда тахминан 50 километр йўлни босиб ўтиш мумкин.

Ахборот агентликларига кўра, корхона ҳозиргача 260 дона электровелосипед ишлаб чиқарган.

“Norin mechanikal plant” масъулияти чекланган жамиятда 90дан ортиқ одам ишлайди.

Корхона катталар ва болалар учун йилига олти турдаги 50 минг дона велосипед ишлаб чиқариш қувватига эга.
XS
SM
MD
LG