Линклар

logo-print

Элчи: 2013 йилда Ўзбекистондан Россияга қарийб 3 миллион одам жўнаб кетган


Россиянинг Ўзбекистондаги элчиси В.Тюрденев.

Россиянинг Ўзбекистондаги элчиси В.Тюрденев.

Россия Федерациясининг Ўзбекистон Республикасидаги элчиси Владимир Тюрденев Подробно.уз янгиликлар агентлигига берган интервьюсида 2013 йилда Ўзбекистондан Россияга қарийб 3 миллион одам жўнаб кетганини айтди.

РФ Миграция хизмати маълумотига кўра, ҳозир Россия ҳудудида 11 миллион хорижлик бор.

Миграция хизматига кўра, Ўзбекистондан Россияга бораётган одамлар сони йилдан-йилга кўпайиб бормоқда.

2013 йилда Ўзбекистондан Россияга қарийб 3 миллион одам борган ва 2,5 миллион одам мамлакатни тарк этган.

Айни пайтда ўтган йил меҳнат фаолияти учун патент сўраб мурожаат қилган 730 минг фуқаронинг 540 минг нафарига рухсатнома берилган.

Россия Марказий банки маълумотига кўра, Россияда меҳнат қилаётган ўзбекистонликлар ўтган йил банк тизимлари орқали Ўзбекистонга 6,6 миллиард АҚШ доллари миқдорида пул ўтказган.
XS
SM
MD
LG