Линклар

“Ўзбекнаво” эстрада бирлашмаси жорий этаётган қоида талабларига жавоб бермайдиган қўшиқ “яшашга ҳақли” эмас, яъни тақиқланади.

Шундай қилиб, ўзбекистонликлар турмушидаги тақиқлар рўйхатига яна бир тақиқ қўшилди. Ўзбекистон ҳукумати ва ҳукумат номидан иш кўрувчи бошқа идоралар жорий этаётган тақиқларга муносабатингиз қандай? Агар ихтиёр Сизда бўлса, Сиз нимани тақиқлаган бўлардингиз?

Бу саволлар атрофида OzodlikOnlineнинг 12 май куни Тошкент вақти билан 19:05 да бошланадиган навбатдаги Сиз тингловчи билан гурунглашмоқчимиз.

Тақиқлар эса кўп. Сони ҳам кўп. Тури ҳам. Буни Озодликнинг қуйидаги сарлавҳаларидан ҳам билса бўлади:

3 апрель куни “Чегара ҳудудидаги сурхонликларнинг хорижга чиқиши тақиқланди”, деб хабар берган бўлсак, 2 апрелда мана бу сарлавҳа остида экскурсоводларга оид янгилик хабар қилинган эди: Ўзбекистонда махсус рухсатномасиз экскурсия ўтказиш тақиқланди.

7 март 2014 "Бухорода иш жойида ижтимоий тармоқлардан фойдаланиш тақиқланди" сарлавҳаси остидаги лавҳа эса 7 мартда эълон қилинган.

Мана булар эса, жорий йил боши ва ўтган йил иккинчи ярмида жорий этилган тақилар тўғрисидаги хабар ва лавҳаларимиз сарлавҳалари:


Ўзбекистон аэропортларида Россияга мева-чева олиб бориш тақиқланди

Тошкентдаги меҳмонхонага жойнамоз олиб кириш тақиқланди

Ўзбекистонда янги йил "корпоратив"лари тақиқланди

Ўзбекистонда талабаларга Янги йилни нишонлаш тақиқланди

Самарқандлик ўқитувчи ва ўқувчиларга "сотка"дан фойдаланиш тақиқланди

Ўзбекистонда сирка сотиш тақиқланди

Тошкентда ишчи-хизматчиларга ифторга бориш тақиқланди

Қўшиқчиларга доллар қистириш тақиқланди

Келтирганимиз сарлавҳаларда кейинги пайтларда Ўзбекистонда жорий этилган қатор тақиқлардан баъзиларинингина мазмуни акс этган.

Хўш, булар тўғри тақиқларми? Яъни уларни жорий этар экан, маъмурлар тўғри иш қилганми?


Агар ихтиёр Сизда бўлса, Сиз нимани тақиқлаган бўлардингиз?


Мана шу саволлар атрофида суҳбатлашмоқчимиз Сиз билан Online мулоқотимизнинг 12 май куни Тошкент вақти билан 19:05 да бошланадиган навбатдаги сонида.

OzodOvoz va OzodlikOnline Skype манзиллари орқали мулоқотда бевосита иштирок этинг!

Мабодо айни кун ва айни соатда Skype орқали мулоқотга қўшила олмасангиз¸ марҳамат, Озодликнинг Facebook ëки Одноклассники ижтимоий тармоғидаги саҳифасига кириб¸ шарҳ ва мулоҳазаларингизни ëзиб қолдиринг¸ суҳбат давомида уларни ўқиб эшиттирамиз. Бунинг учун ижтимоий тармоқлардан Озодлик радиоси деб қидиринг ва дўстларимиз сафига қўшилинг!

Ўз мулоҳазалари билан жонли суҳбатга қўшилиш истагида бўлган муштарийларимиз OzodlikOnline манзилига сўров юборишлари ва Skypeдаги дўстларимиз сафига қўшилишлари мумкин. OzodlikOnline Сиз учун 24 соат давомида очиқ!

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG