Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 02:32

Покистон бош вазири Теҳронда Эрон президенти билан учрашди


Покистон Бош вазири Навоз Шариф.
Покистон Бош вазири Навоз Шариф.
Покистон Бош вазири Навоз Шариф 11 май куни Теҳронда Эрон Президенти Ҳасан Руҳоний билан учрашди.

Покистон Бош вазирининг Эронга икки кунлик сафари чоғида икки давлат ўртасидаги чегара хавфсизлиги ва тўхтаб қолган газ лойиҳасини амалга ошириш каби масалалар муҳокама этилиши кутилмоқда.

IRNA ахборот агентлиги хабарига кўра, Шариф ва Руҳоний тушлик зиёфат пайтида қисқа муддат учрашган ва кейинроқ бўладиган музокаралар чоғида “ўзаро алоқалар ва иқтисодий ҳамкорликни кенгайтириш” билан боғлиқ масалалар муҳокама этилиши режаланган.

Покистон Бош вазири Навоз Шарифнинг Эрон Олий руҳонийси Оятулло Али Хоманаий билан ҳам учрашиши режаланган.
XS
SM
MD
LG