Линклар

Шошилинч хабар
25 апрел 2024, Тошкент вақти: 19:47

Украина ТИВ: “Референдум” Украина шарқидаги ҳақиқий кайфиятни яширишга уринишдир


Украина Ташқи ишлар вазирлиги Донецк ва Луганск вилоятларида мустақилликка оид “референдум” ноқонуний бўлибгина қолмай, жамиятдаги ҳақиқий кайфиятни яширишга ҳам уриниш бўлиб ҳисобланади, дея баёнот тарқатди.

Вазирлик баёнотида Pew Research Center тадқиқот маркази томонидан Украинада апрель ойида ўтказилган ижтимоий сўров натижалари келтирилади. Мазкур натижаларга кўра, Украина шарқида истиқомат қилувчи аҳолининг 70 фоизи яхлит давлатда яшашни истайди ва аҳолининг 18 фоизигина ҳудуднинг Украинадан ажралиб чиқишини дастаклайди.

Украина ташқи ишлар вазирлигининг қайд этишича, маҳаллий фуқароларнинг аксарияти россияпараст қуролли гуруҳлар томонидан қўрқитилган ва ўз ҳаётидан хавфсираганлари туфайли улар ўз фикрини эркин ифода қилишга ботинолмаяптилар.
XS
SM
MD
LG