Линклар

Литвада президентлик сайлови бўлиб ўтди


Президентликка номзод Даля Грибаускайте.

Президентликка номзод Даля Грибаускайте.

Литвада якшанба куни президентлик сайлови ўтказилди. Унда амалдаги давлат раҳбари Даля Грибаускайте ғалаба қозониши кутилмоқда.

Грибаускайтенинг асосий рақиблари Меҳнат партияси вакили, маҳаллий парламент депутати Артурас Паулаускас ҳамда Европарламент аъзоси, социал-демократ Зигмантас Бальчитисдир.

Агар биринчи босқичда Грибаускайте 50 фоиз овоз жамғаролмаса, 25 май куни сайловнинг иккинчи босқичи ўтказилади.

Грибаускайте рейтинги у Қримнинг Россия томонидан ишғол қилинишини танқид қилиб чиққанидан кейин кескин кўтарилиб кетган.

Сайловолди кампанияси чоғида Грибаускайте, агар Россия Литвага тажовуз қилгудек бўлса, қўлда қурол билан ўз мамлакатини ҳимоя қилажагини билдирган.
XS
SM
MD
LG