Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 16:36

Ғарб Украина шарқидаги референдум натижаларини тан олмоқчи эмас


Франция президенти Франсуа Олланд Украина шарқида россияпараст айирмачилар томонидан ўтказилган референдумни қоралади.
Франция президенти Франсуа Олланд Украина шарқида россияпараст айирмачилар томонидан ўтказилган референдумни қоралади.
Қўшма Штатлар Украина шарқида ўтказилган ноқонуний референдум натижаларини тан олмоқчи эмас. АҚШ Давлат департаменти масъули Жен Псаки 11 май кунги референдум Украинанинг ҳудудий яхлитлиги ва халқаро қонунчиликка зид келишини қайд этди.

Франция президенти Франсуа Олланд эса Украина шарқида россияпараст айирмачилар томонидан ўтказилган референдумни қоралаб, уни ноқонуний, деб атади. Бу ҳақда Франция президенти якшанба куни Бокуга қилган сафари чоғида билдирди. Олландга кўра, фақат 25 май куни ўтказилажак Украина президенти сайловларигина юридик кучга эга бўлади.

Франция президенти Украинада президентлик сайловлари ўтказилмай қолгудек бўлса, Россияга нисбатан янги санкциялар жорий қилиш устида иш бошлаш зарур бўлади, дея таъкидлади.

Якшанба куни Украина хавфсизлик хизмати Мариуполь шаҳри яқинидаги блокпостда ўз автомобилида Донбасс мақомига оид "референдум"нинг 10 минг дона бюллетенини олиб кетаётган донецклик икки шахсни қўлга олган. Украина нашрларининг хабар қилишича, бу бюллетенларда “Донецк халқ республикаси” давлат мустақиллиги ҳақидаги актни қўллайсизми?” деган савол остидаги “Ҳа” жавоби аввалдан белгилаб қўйилган экан. Бюллетенларни мусодара этиш Украина хавфсизлик хизмати ва қуролли кучларининг аксилтеррорчилик амалиёти доирасида амалга оширилган.

Донецкда референдум ташкилотчилари Украина оммавий ахборот воситалари вакилларига фотосурат ва видеотасвирга олишга рухсат бермаганлар. УНИАН агентлигининг хабар қилишича, референдумни қўллаётган “Донецк халқ республикаси” тарафдорларига ва Россия телевидениелари гуруҳларига тасвирга олишга рухсат этилган.
XS
SM
MD
LG