Линклар

Украина шарқидаги россияпараст айирмачилар 90 фоиз сайловчи мустақиллик учун овоз берганини иддао қилмоқда


Украина ҳукумати ва Ғарб айирмачилар рефередумини ноқонуний дея атаб, унинг натижалари тан олинмаслигини айтмоқда.

Украина ҳукумати ва Ғарб айирмачилар рефередумини ноқонуний дея атаб, унинг натижалари тан олинмаслигини айтмоқда.

Украина шарқидаги россияпараст айирмачилар якшанба куни Донецк ва Луганск вилоятида ўтказилган мунозарали референдумда 90 фоизга яқин салойвчи минтақанинг мустақиллиги учун овоз берганини иддао қилмоқда.

Украина ҳукумати ва Ғарб давлатлари айирмачилар ташкил қилган рефередумни ноқонуний дея атаб, унинг натижалари тан олинмаслигини айтмоқда.

Донецкдаги россияпараст исёнчилар иддаосига кўра, Донецкдаги сайловчиларнинг 89,7 фоизи “ҳа”, дея овоз берган, давомат эса 75 фоизни ташкил қилган. Дастлабки натижалар сайлов тугашидан икки соат ўтар-ўтмас эълон қилинди.

11 май куни Луганск вилоятида ҳам референдум, деб аталаётган тадбир ташкил қилинди ва айирмачилар сайловчиларнинг 96 фоизи минтақанинг мустақиллиги учун “ҳа”, деб овоз берганини иддао қилмоқда. Ўзини Луганск сайлов комиссияси раисининг ўринбосари деб эълон қилган Олександр Малихинга кўра, сайловчилар давомати 81 фоизни ташкил қилган.

Украина шарқидаги овоз бериш жараёнини халқаро ташкилотлардан бирортаси кузатмади.
XS
SM
MD
LG