Линклар

ЕИ Кенгаши Украина бўҳронига алоқадор Россия ширкатларига нисбатан санкцияларни кучайтирмоқчи


Европа Иттифоқи ташқи ишлар вазирлари Украина бўҳронини муҳокама қилгани бугун Брюсселда учрашади. Европа Кенгаши аъзолари Россия ширкатларига қарши санкцияларни кучайтириш масаласини кўриб чиқади.

Кун тартибидаги асосий масалалардан бири Украина бўҳронига ҳисса қўшаётган ширкатларнинг активларини музлатишни осонлаштирувчи механизмларни ишлаб чиқишдир.

Айни пайтда Европа Кенгаши раиси Ҳерман Ван Ромпей бугун Украинага сафар қилиб, 25 майга белгиланган президент сайлови олдидан мамлакатда барқарорлик ўрнатиш масаласини Киев расмийлари билан муҳокама қилади.
XS
SM
MD
LG