Линклар

logo-print

Владивостокда Ўзбекистон фуқароси отиб кетилди


Россиянинг Владивосток шаҳрида Ўзбекистон фуқароси отиб ўлдирилди. CA-News агентлигининг хабар қилишича, Ўзбекистон фуқаросининг жасади 12 майга ўтар кечаси Владивостокнинг Окатова кўчасидаги машинада топилган.

Россия Тергов қўмитасининг Приморск ўлкаси бўйича бошқармаси ҳодиса юзасидан жиноят иши очгани хабар қилинмоқда. Жасадда зўравонлик излари, хусусан, боши ва кўкрак қисмида ўқ яралари аниқланган.

Терговчилар қурбоннинг шахси аниқланганини айтмоқда. Ўзбекистонда 1970 йилда туғилган эркакнинг ўлдирилиши вазиятини аниқлаш ва қотилликни содир этганни қидириш ишлари олиб борилмоқда, дейилади хабарда.

Бу кейинги икки ҳафта ичида Владивостокда ўзбекистонлик муҳожирларнинг ўлдирилишига оид биринчи ҳодиса эмас.

Бундан аввал Владивостокда Ўзбекистоннинг икки фуқароси тақирбошлар қўлидан ҳалок бўлганини эслатмоқда CA-News.

Ундан аввал эса, ўзбекистонлик муҳожирлар ўртасида чиққан жанжалда улардан бири иккинчисини пичоқлаб қўйган эди.
XS
SM
MD
LG