Линклар

Россия Украина шарқидаги референдум натижалари бўйича музокарага чақирмоқда


Москва Украина ҳукумати мамлакат шарқидаги айирмачилар билан рефрендум натижалари бўйича музокара қилиши керак демоқда.

Кремль 12 май куни эълон қилган баёнотда Донецк ва Луганск вилоятларида ўтказилган референдумда билдирилган “халқ иродасини” ҳурмат қилиши таъкидланади.

Шарқий Украинада ўзларини айирмачилар етакчилари деб эълон қилганлар рефередумда овоз берганларнинг аксар кўпчилиги мустақиллик учун овоз берганини иддао қилди.

Бирорта халқаро ташкилот кузатмаган референдумни Украина ҳукумати ва кўплаб Ғарб давлатлари ноқонуний дея атаб, натижаларини тан олмасликларини билдирди.

Овоз бериш жараёнини ёритган агентликлар кўплаб қонунбузарликлар, жумладан одамлар бир неча бор овоз бергани, ёш болаларнинг сайлов бюллетенларни қутига ташлаганига доир хабарларни берди.

Шунга қарамасдан, Москва овоз бериш натижалари “маданиятли тарзда амалга тадбиқ қилиниши” лозим, демоқда.
XS
SM
MD
LG