Линклар

logo-print

Афғонистон бўйлаб Толибоннинг "баҳорги ҳуружи" бошланди


Афғонистондаги Толибон ҳаракати “баҳорги ҳуружни” бошлаб, мамлакат бўйлаб қатор ҳужумлар амалга оширди.

Бир гуруҳ жангарилар 12 май куни Нангарҳор вилоятида Адлия бошқармасига бостириб кирди. Маҳаллий полиция матбуот вакили Ҳазрат Ҳуссайн Машриқвал вилоят пойтахти Жалолободда хавфсизлик кучлари билан бино ичига биқиниб олган жангарилар ўртасида жанг давом этаётганини билдирди. Жангарилар бинони босиб олишдан аввал камида бир нафар соқчини ўлдиргани хабар қилинмоқда.

Кобул яқинидаги Ғазни вилояти ҳукуматига кўра, толиб жангарилариинг маҳаллий полиция пунктига ҳужум қилиши оқибатида камида уч киши ўлдирилган.

Кобул халқаро аэропортига иккита ракета, пойтахт яқинидаги Бағром ҳарбий ҳаво базасига эса тўртта ракета отилгани хабар қилиняпти. Ракета ҳужумларида талафотлар бўлмаган.

Толибон ўтган ҳафта эълон қилган баёнотида 12 май куни “баҳорги ҳуружни” бошлаш ниятида эканини билдирди.
XS
SM
MD
LG