Линклар

Қирғизистон ҳукумати Божхона Иттифоқига қўшилиш "йўл харитасини" маъқуллади


Қирғизистон ҳукумати мамлакатнинг Россия етакчилигидаги Божхона Иттифоқига қўшилишига доир йўл харитасини маъқуллади.

Қирғизистон Иқтисодиёт вазири Темир Сариев 12 май куни Бишкекда ўтказилган матбуот анжуманида ҳужжат энди муҳокама учун парламентнинг халқаро алоқалар ва молиявий масалалар бўйича қўмиталарига киритилишини маълум қилди.

Сариевнинг айтишича, ҳукумат йўл харитасининг амалга оширилишини молиялаш ва Қирғизистон иқтисодини Божхона Иттифоқи меъёрларига мослаштириш устида ишлашни давом эттиради.

Ўтган ҳафта, Қирғизситон Бош вазири Жоомарт Оторбаев ҳукумат Божхона Иттифоқига қўшилиш масаласини бир йилга кечиктириш истагида эканини билдирган эди. 7 май куни қилган чиқишида Оторбаев, йўл харитаси “Қирғизистон халқи” томонидан маъқулланиб, ҳукумат томонидан қабул қилинганидан кейин иттифоққа кирувчи Россия, Қозоғистон ва Беларус эътиборига ҳавола қилинишини билдирган эди.
XS
SM
MD
LG