Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 16:06

Шайх Абдулазиз Мансур: Исломда бировнинг юртини босиб олиш қораланади


Ўзбекистон Мусулмонлари идораси раиси ўринбосари Шайх Абдулазиз Мансур.
Ўзбекистон Мусулмонлари идораси раиси ўринбосари Шайх Абдулазиз Мансур.

Ўзбекистон Президенти Ислом Каримов 9 май куни Украинадаги бўҳрон тинч йўл билан бартараф этилиши кераклигини таъкидлади. Айни пайтда таниқли тожик уламоси Ҳожи Акбар Тўражонзода Марказий Осиë давлатлари Кремлни қувватлаши керак деган фикрни билдирди. Ўзбекистонлик уламо Шайх Абдулазиз Мансур эса Россия босқинчилиги шариатга тўғри келмаслигини айтмоқда.


Тожикистонлик таниқли диний арбоб¸ тожик мухолифати етакчиларидан бири Ҳожи Акбар Тўражонзода Озодлик билан суҳбатда Россиянинг Қримни аннексия қилишини қўллаб-қувватлашини билдирди.

Ҳожи Акбар Тўражонзода.
Ҳожи Акбар Тўражонзода.
Марказий Осиëда танилган уламо ва Тожикистондаги фуқаролар урушида (1992-1997) бирлашган тожик мухолифатининг исломий қанотини бошқарган 60 яшар Ҳожи Акбар Тўражонжода Озодлик билан суҳбатда¸ Марказий Осиë давлатлари¸ хусусан, Тожикистон бугунги кунда Кремль сиëсатини маъқуллаши кераклигини айтди:

- Давлатлар орасидаги муносабат ҳам инсонлар орасидаги робитага ўхшайди. Дўст ўз дўсти қийин аҳволга тушса, уни қўллаб-қуватлайдику. Тожикистоннинг бошига мусибат тушганда Россия қўллаб-қўлтиқлаган эди. Энди бугун Тожикистон Россияни қўллаб-қувватлаши керак. Чунки биз стратегик ҳамкормиз. Бу қўллаш бир сиëсий жест ўлароқ лозим. Бундан ташқари, инсоф нуқтаи назаридан ҳам биз Россияни қувватлашимиз керак. Чунки Россияда бир ярим миллион ҳамватанимиз ишлаб, бола чақа боқяпти¸- дея таъкидлаган Тўражонзода иддаосига кўра¸ Москва Қримни Россияга қўшиб олиб, тарихий адолатни қайта тиклаган:

- Аннексия дегани хато фикр. Қрим мардуми референдум ўтказиб, ўз тақдирини ўзи белгилаб Россия ихтиëрига ўзи қўшилди. Буни мутажовуз деб бўлмайди. Бу мардум Украина янги ҳукуматининг қон тўкилишига олиб келган сиëсатини қўлламади. Асли Қрим Россияники бўлган. Тўғри, 300 йил олдин мустамлака қилинган. Шу маънода Қримни татарларга ëки Туркияга берилса, тўғри бўлар эди. Лекин 300 йил олдинги гапни ким ҳам эслайди. Лекин айни пайтда, бу Қрим халқининг сиëсий иродаси бўлганини кўрдик. Уларни Россияга қўшилишга овоз беришга мажбур қилишмади дейди суҳбатдош.
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:12:49 0:00
Бевосита линк

Тожикистонлик таниқли диний уламо¸ тожик мухолифати етакчиларидан бири Ҳожи Акбар Тўражонзоданинг россияпараст иддаосидан кейин Озодлик мухбири бу борада Ўзбекистон Мусулмонлари идораси фикрини ўрганишга уринди.

Ўзбекистон Мусулмонлари идораси раиси ўринбосари Шайх Абдулазиз Мансур Озодлик билан суҳбатда ҳали мусулмонлар идорасининг бу борада расмий позицияси йўқлигини айтди:

- Йўқ¸ йўқ¸ йўқ¸ диний идоранинг расмий фикр йўқ. Мана кеча 9 май Хотира ва қадрлаш кунида президентимиз фикр билдирдилар. Тинч йўл билан ҳал қилиш керак¸ уруш бўлмайди¸ нотўғри деган нималарни қилдилар. Бошқа ҳеч қаëқда биз унақа фикр эшитганимиз йўқ.

Озодлик: Агар шаръий нуқтаи назардан баҳоланса¸ бир мамлакатнинг бошқа мамлакатни босиб олишига шаръий фатво қандай бўлади?

- Босиб олиш ўз номи билан турибдию. Босиб олишни ҳеч ким оқламайди. На шариат¸ на дунëвий қонун қоида буни оқламайди. Тарихда бутун зўравонлик бўлиб келган холосда. Зўравонлик бўлгандан кейин¸ зўравонлик билан босиб олингандан кейин мажбурий мустамлака бўлган. Шунақа бўлиб келган. Ҳеч қаерда оқланмайдиган нарсаку.

Озодлик: Қримдаги мусулмонлар¸ хусусан, татарлар¸ уларнинг раҳбарлари аннексияга қарши эканлигидан хабардорсиз. Расмий Тошкент фикри ҳам Украина ҳудудий яҳлитлигини ҳимоя қилади.

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигининг Украина тарафида эканлигини билдирувчи иккита баëноти мавжуд. Ўзбекистон мусулмонларининг фикри расмий Тошкент фикрига яқинми?

- Мен битта ўзим бутун диний идоранинг номидан¸ раҳбарият номидан ëки ҳукумат номидан гапира олмайман. Шунинг учун иложи борича сиëсий саволларни менга бермасангизда. Менга диний саволлар берсангиз бошқа гап.

Озодлик: Диний нуқтаи назардан бировнинг юртини босиб олиш юқорида айтганингиздай ношарий¸ ноҳақ деб ўйлайсизми?

- Албатта. Нафақат Ислом дини бошқа динларда ҳам. Самовий бошқа динлар ҳам ҳаммаси қоралайди. Босиб олиш дегани бу ҳеч тўғри келмайдида ақлга ҳам зид¸- дейди Ўзбекистон Мусулмонлари идораси раиси ўринбосари Шайх Абдулазиз Мансур Озодлик билан суҳбатда.

Тожикистонлик таниқли диний уламо¸ тожик мухолифати етакчиларидан бири Ҳожи Акбар Тўражонзоданинг айтишича, шайх Абдулазиз Мансур фикри одамларнимнг хусусиий мулкига нисбатан тўғридир:

- Бировнинг мулкини босиб олиш мумкин эмас бу тўғри гап. Энди Қрим Украинаники эмас¸ ўша ерда яшайдиганларнинг мулки. Қрим фуқаролари Украинани хоҳламай Россияга қўшилишни ихтиëр қилди. Бу масалани шаърий тарозига солиш қийин¸ дейди суҳбатдош.

Ҳожи Акбар Тўражонзода Тожикистон ва ундан ташқарида нафақат диний уламо, балки сиёсатчи сифатида ҳам танилган.

Тўражонзода 1997 йил Москвада тожиклараро муроса келишуви имзоланганидан сўнг Тожикистонга қайтган.
XS
SM
MD
LG