Линклар

Шошилинч хабар
18 апрел 2024, Тошкент вақти: 11:25

“Боко Ҳарам” ўғирланган қизларни ҳибсдаги сафдошларига алмаштирмоқчи


"Боко Ҳарам" жанггарилари томонидан ўғирланган ўқувчи қизлар.
"Боко Ҳарам" жанггарилари томонидан ўғирланган ўқувчи қизлар.
Нигериядаги “Боко Ҳарам” гуруҳи ўтган ой жанггарилар томонидан ўғирланган қизлар акс этмиш видеоёзувни тарқатди. Бу видеода гуруҳ етакчиси Абубакр Шикоий ўқувчи қизларни гуруҳнинг ҳибсга олинган аъзоларига алмаштиришга тайёр эканини билдирган.

17 дақиқали видеоёзувда қизлар ҳижобга ўралган ва ибодат қилаётган ҳолда кўринади. Улардан икки нафари аввал насроний бўлганлари, аммо эндиликда Исломни қабул қилганларини айтади. Ўқувчи қизлардан яна бири уларга ҳеч ким зарар бермаганини таъкидлайди. Бу видеоёзув қачон ва ким томонидан тасвирга олингани номаълум.

14 апрель куни “Боко Ҳарам” аъзолари Нигерия шимолидаги мактабдан 270 дан зиёд қизни ўғирлаб кетиб, уларни қул қилиб сотиб юбориш билан таҳдид қилганди. 50 чоғли қиз йўлда жанггарилар қўлидан қочиб қутулишга муваффақ бўлган.

“Боко Ҳарам” Нигериянинг амалдаги ҳукуматига қарши 2009 йилдан буён қуролли кураш олиб бормоқда.
XS
SM
MD
LG