Линклар

Олланд: Арманистон ЕИ билан ассоциация тўғрисидаги шартномани имзолаши мумкин


Франция президенти Франсуа Олланд Озодликка интервью бермоқда, Ереван, 2014 йилнинг 12 майи.

Франция президенти Франсуа Олланд Озодликка интервью бермоқда, Ереван, 2014 йилнинг 12 майи.

Франция президенти Франсуа Олланд Арманистоннинг Москва раҳбарлигидаги Божхона Иттифоқига қўшилиш режаларига қарамай, Ереван Европа Иттифоқи билан ассоциация тўғрисидаги шартномани имзолаши мумкинлигини билдирди.

Арманистонга келганидан кейин 12 май куни Озодликка интервью берган Олланд Европа Иттифоқи “Арманистон учун алоҳида модель” қабул қилиши мумкинлигини қайд этди. Франция президентига кўра, Брюссель ва Ереван бу борада биргаликда сценарий ишлаб чиқиши мумкин.

Франсуа Олланд Ереванга Озарбайжон пойтахти Бокуга сафаридан сўнг ташриф буюрди.

Франция президентига кўра, унинг Жанубий Кавказда жойлашган мамлакатлар бўйлаб сафари, жумладан, Тоғли Қорабоғ бўйича Озарбайжон ва Арманистон ўртасидаги зиддиятни бартараф этиш жараёнини олға суришга қаратилган.
XS
SM
MD
LG