Линклар

Шошилинч хабар
20 апрел 2024, Тошкент вақти: 20:49

ЕИ Украина бўҳрони билан боғлиқ санкцияларини кучайтирди


ЕИнинг ташқи сиёсат бўйича мутасаддиси К.Эштон 25 майда Украинада ўтказилажак президентлик сайловидаги ҳар қандай қонунбузарлик санкцияларнинг янада кучайтирилишига олиб келиши мумкинлигидан огоҳлантирди.
ЕИнинг ташқи сиёсат бўйича мутасаддиси К.Эштон 25 майда Украинада ўтказилажак президентлик сайловидаги ҳар қандай қонунбузарлик санкцияларнинг янада кучайтирилишига олиб келиши мумкинлигидан огоҳлантирди.
Донецк ва Луганск вилоятларида Россия тарафдори бўлган айирмачилар Украинадан мустақиллик эълон қилгани ҳамда донецклик айирмачилар Россияга қўшилиш илтимоси билан Москвага мурожаат этгани ортидан Европа Иттифоқи рус амалдорлари ва ширкатларига қарши санкцияларни кучайтирди.

Донецклик айирмачиларнинг Москвага мурожаати исёнчилар лидери Денис Пушилин томонидан 12 май куни ўтказилган матбуот анжуманида ўқиб эшиттирилди.

Мазкур мурожаат Украина шарқидаги Донецк ва Луганск вилоятларида ҳудуд мустақиллиги учун ўтказилган, бироқ халқаро жамоатчилик томонидан тан олинмаган референдумдан бир кун ўтиб янгради.

Баъзилари Европа Иттифоқининг “қора рўйхат”ига тушиб улгурган айирмачиларнинг лидерлари якшанба куни ўтказилган референдумда давомат юқори бўлгани ва овоз беришда иштирок этганларнинг аксарияти Киевдан мустақил бўлишни ёқлаб овоз берганини таъкидламоқда.

Шунингдек, улар 25 май куни мазкур минтақаларда Украина президентлигига сайловлар ўтказилмаслигини қайд этганлар.

Европа Иттифоқининг ташқи сиёсат бўйича мутасаддиси Кэтрин Эштон 25 майда ўтказилажак сайловдаги ҳар қанақа қонунбузарлик санкцияларнинг янада кучайтирилишига олиб келиши мумкинлигидан огоҳлантирган.
XS
SM
MD
LG