Линклар

logo-print
Кўплаб кишининг ёстиғини қуритган Андижон воқеаларига бугун 9 йил тўлди. 2005 йил 13 май куни Андижоннинг Бобур майдонида содир бўлган қонли воқеаларда, расмий Тошкент маълумотларига кўра, 187 киши ҳалок бўлган.

Мустақил манбалар эса фожеа қурбонлари сони бундан бир неча баробар кўп бўлганини таъкидлайди.

Бобур майдонидаги қонли фожеадан кейин халқаро жамоатчилик ўзбек расмийларидан Андижон воқеалари бўйича мустақил текширув ўтказишни талаб қилган, бироқ бу талаб расмий Тошкент томонидан рад этилган.

Андижон қатлиоми Ўзбекистонда расман ёдга олинмайди. Мазкур қонли воқеаларнинг 9 йиллиги арафасида Туркиянинг Истанбул шаҳрида Ўзбекистон халқ ҳаракати ва Ўзбеклар бирлиги ташкилотлари томонидан анжуман ўтказилди.

300 дан зиёд киши қатнашган мазкур анжуманда Андижон воқеалари учун масъул амалдаги режимни жавобгарликка тортиш масаласи муҳокама қилинди.
XS
SM
MD
LG