Линклар

Венада Эроннинг ядровий дастури бўйича навбатдаги музокаралар бошланди


13 май куни Венада Эрон ва 5+1 гуруҳи, яъни, БМТ Хавфсизлик кенгашининг доимий беш аъзоси - АҚШ, Британия, Россия, Хитой, Франция ҳамда Германия вакиллари ўртасида Эроннинг ядровий дастури бўйича узоқ муддатли келишувга эришиш борасида навбатдаги музокаралар бошланди.

Бир кун олдин Эрон ва БМТнинг Атом энергияси бўйича халқаро агентлиги вакиллари ўртасида музокаралар бўлиб ўтди.

Аммо сўзлашувда томонлар ўртасида келишувга эришилгани эълон қилинмади.

Музокарадан сўнг Халқаро агентлик Эрон ўзининг ядровий дастури бўйича шаффоф бўлиши кераклиги борасида эришилган келишувни бажариш учун Теҳрон кўпроқ чоралар кўриши кераклиги тўғрисида баёнот эълон қилди.

12 май куни Вашингтонда АҚШ президентининг миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчиси Сюзан Райс Эрон ўз объектларида “назорат ўтказилишига” рози бўлиши кераклиги акс ҳолда келишувга эришилмаслигини урғулади.
XS
SM
MD
LG