Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 14:42

Исроил собиқ Бош вазири Эҳуд Олмерт олти йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинди


13 май куни Тел Авив шаҳридаги суд Исроил собиқ Бош вазири Эҳуд Олмертни пора олганликда айбдор деб топиб, уни олти йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилди.

Март ойида Олмерт ва яна бир неча шахсга порахўрлик билан боғлиқ айбловлар эълон қилинган эди.

Бу Эҳуд Олмерт 2006 йилда Исроил Бош вазири лавозимини эгаллашидан олдин Қуддус шаҳрида уй-жой қуриш лойиҳаларини амалга ошириш билан боғлиқ.

68 яшар Олмерт ҳукм юзасиган апелляция судига мурожаат қилишини билдирди.

Эҳуд Олмерт илк бор 1993-2003 йилларда ва иккинчи марта 2006 йилдан 2009 йилгача Қуддус шаҳри ҳокими бўлган.

Олмерт коррупция билан боғлиқ жанжал сабабли истеъфога чиқишга мажбур бўлган.
XS
SM
MD
LG