Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 09:51

АҚШ элчихонаси Андижон воқеаларининг 9 йиллиги муносабати билан баёнот эълон қилди


13 май куни АҚШнинг Тошкентдаги элчихонаси Андижон воқеаларига тўққиз йил тўлиши муносабати билан баёнот эълон қилди.

"Бугун Америка Қўшма Штатлари бундан тўққиз йил аввал Андижонда содир бўлган воқеаларни ёдга олади ҳамда ўша фожиа вақтида ва унинг натижасида азият чеккан кишиларга чуқур ҳамдардлик изҳор этади.

Қўшма Штатлар келгусида тинчлик ва барқарорликни таъминлаш учун энг яхши восита сифатида муросага келиш, ҳисоб бериш ва барча фуқароларнинг ҳуқуқларини ҳурмат қилишга чақиради" дейилади АҚШ элчихонаси баёнотида.

2005 йил 13 май куни Андижоннинг Бобур майдонида содир бўлган қонли воқеаларда, расмий маълумотларга кўра, 180 киши ҳалок бўлган.

Мустақил манбалар эса фожеа қурбонлари сони бундан бир неча баробар кўп бўлганини таъкидлайди.

Халқаро жамоатчилик Тошкент расмийларини Андижон воқеалари бўйича мустақил текширув ўтказишни талаб қилган, бироқ бу талаб Тошкент томонидан рад этилган.
XS
SM
MD
LG