Линклар

ЎР Марказий сайлов комиссиясининг 12 май кунги йиғилишида ЎР Олий Мажлиси, вилоят, туман ва шаҳар халқ депутатлари кенгашларига умумхалқ сайловлари ЎР Конституциясининг 117-моддасига биноан 2014 йил декабр ойи учинчи ўн кунлигининг биринчи якшанба куни, 21 декабрь куни ўтказилиши маълум қилинди.

Ўзбекистон қонунларига мувофиқ Олий мажлисга сайловлар Марказий сайлов комиссияси томонидан ташкиллаштирилади ва ўтказилади.

ЎР Олий Мажлиси икки палатадан – Юқори палата (Сенат) ва Қуйи (Қонунчилик) палатасидан иборат.

Икки палатали парламентга илк сайловлар 2004 йил 26 декабрда бўлиб ўтган.

Иккинчи сайлов 2009 йил декабрь ва 2010 йиль январь ойларида ўтказилган.

Олий Мажлис депутатлари беш йиллик муддатга сайланади.
XS
SM
MD
LG