Линклар

logo-print

Андижон воқеаларидан 9 йил ўтиб Бобур майдонидаги отишма чоғида ўлганларнинг аниқ сони ҳануз ноаниқ қолмоқда. Фожиа гувоҳи Бахтиëр Мухторов ҳукумат ўқига учган ва расмий рўйхатга кирмаган 87 кишининг исм-фамилиясини аниқлаб, 2010 йилда Европарламентга тақдим қилган. Бу йил Озодлик 2005 йилнинг кузида бўлган Олий суд маҳкамасида ўқиб эшиттирилган расмий рўйхатни илк бор эълон қилмоқда.


Расмий рўйхат:

Шу кунга қадар 2005 йил 13-14 май кунлари Андижон шаҳрида бўлган қонли воқеалар чоғида қурбон бўлганлар сони ноаниқлигича қолмоқда.

Расмий Тошкент тақдим қилган рўйхатда қурбонлар сони 187 киши, деб тақдим қилинган ва бу рўйхатнинг бир қисми 2005 йилнинг сентябрь-октябрь ойларида Ўзбекистон Олий судида бўлган маҳкамалар чоғида ўқиб эшиттирилган, холос. Рўйхат расмий матбуотда ҳам чоп этилмаган.

Қуйида суд-тиббий экспертизадан ўтказилган Андижон фожиаси қурбонларининг судда ўқиб эшиттирилган расмий аудио-рўйхатни тинглашингиз мумкин.

(Бу рўйхатда фақат экспертизадан ўтказилган 154 қурбоннинг номи келтирилган. Расмийлар эътироф этган яна 33 қурбоннинг исми-фамилияси Озодликка маълум эмас)


Норасмий рўйхат:

Фақат 2010 йилга келиб матбуотга фожиа қурбонларининг расмий рўйхатга қўшимча равишда тузилган илк ва ягона рўйхати воқеа гувоҳи, андижонлик қочқин Бахтиёр Мухторов томонидан тақдим қилинган. Қочқин 87 кишининг исми битилган бу рўйхатни 2010 йилда Европа парламентига тақдим қилган.

- Шу кунгача Ўзбекистон ҳукумати 187 одам ҳалок бўлган, деб келган. Унга қарши бирор бир ташкилот, бирор-бир факт билан чиқмаган. Кўпи 1000 та, кўпи 500 та – ҳамма ҳар хил вариантни келтирган. Лекин ҳеч ким аниқ бир фактга асосланиб, бир нима келтирмаган. Биз “Андижон – Адолат ва Тикланиш” ташкилоти томонидан мониторинг ўтказиб, анкеталар тузиб, шу анкеталарни қирғиндан омон қолган муҳожирликда яшаëтган дўстларимизга тарқатдик. Шулардан 226 та анкета олдик. Шу асосда 87 кишининг номини аниқладик. Булар респондентларимизга таниш бўлган қурбон бўлганларнинг исм-фамилияси, - деган эди Бахтиёр Мухторов Озодлик мухбири билан 2010 йилда қурилган суҳбатда.

Шунингдек, 2010 йилда бедарак йўқолган 11 шахс номи ҳам аниқланган ва қуйида Озодлик ушбу рўйхатни муштарийлар эътиборига ҳавола қилади.

("Андижон-Адолат ва Тикланиш" ташкилоти фаоллари тақдим қилган бу рўйхатни Озодлик бошқа мустақил манбалар орқали тасдиқлаш имконига эга бўлмади)

Қурбон бўлганлар:

1. Усмонов Дилшод

2. Тешабоева Одинахон

3. Арапов Ҳусниддин

4. Хўжаев Баҳром

5. Султонов Алишер

6. Турғунова Рўзихон

7. Якубов Рустамжон

8. Абдулахатов Тўрахон

9. Абдураҳмон

10. Каримов Шомурод

11. Нодиров Акрамжон

12. Нишонов Адҳамжон

13. Мамадиев Муҳаммадазиз

14. Қўшоқов Абдулвоҳид

15. Акрамов Абдураҳим

16. Мамарасулов Абдулбоқи

17. Мамажонов Музаффар

18. Солиев Абдулбоқи

19. Солиев Оятуллоҳ

20. Мамажонов Мурод

21. Нодиров Раҳматуллоҳ

22. Мамаризаев Акмал

23. Тиллабоев Абдуқаҳҳор

24. Умаров Бобиржон

25. Рустамов Комилжон

26. Ибрагимов Низомиддин

27. Мирзабоев Умид

28. Ҳамиджонов Ўткир

29. Мўминжонов Исмоил

30. Қодиров Исҳоқ

31. Алибоев Сайфулло

32. Алибоев Абдуносир

33. Алибоев Алишер

34. Қобулов Илҳомжон

35. Ураимов Абдуваққос

36. Комил

37. Қўшоқов Абдулвоҳид

38. Саматов Олимбек

39. Юлдошев Паттоххон

40. Абдувоҳид

41. Аҳмедов Расулжон

42. Улуғбек

43. Жабборов Тўлқинхон

44. Ёдгор Мамажонов

45. Қўзиев Абдураҳмон

46. Шокиров Шарифжон

47. Маллаев Асқарали

48. Санжар Рўзибоевич

49. Қодиров Абдулҳофиз

50. Зоҳидова Ҳидоятхон

51. Абдумажид

52. Мўйдинов Дилшод

53. Муҳиддинов Умиджон

54. Сайдуллаев Саидмурод

55. Сайдуллаев Дилшод

56. Ҳабибуллоҳ

57. Қамбаров Баҳодир

58. Ҳожиматов Абдувоҳид

59. Исмоилов Муҳаммаджон

60. Ҳасанбой

61. Шамшодбек

62. Бахтиёржон

63. Эргашев Ботиржон

64. Рустам

65. Раҳмонов Носиржон

66. Асадуллаев Зокиржон

67. Раҳмонов Ботиржон

68. Ҳаётбек

69. Низомжон Тимиров

70. Саримсоқов Акмал

71. Дилшод

72. Қаюмов Абдумажид

73. Мадраҳимов Абдураҳмон

74. Абдуллаев Абдуносир

75. Умаров Алишер

76. Каримов Позил

77. Қўчқоров Улуғбек

78. Қозоқов Нозимжон

79. Каримов Дилшод

80. Турдиев Азамжон

81. Қобилов Илҳомжон

82. Фозилжон

83. Акбаров Ғайрат

84. Солиев Аҳрор

85. Аҳмедов Шукур

86. Исоқов Шукрулло

87. Режабов Обиджон

Бедарак йўқолганлар:

1. Аҳмадқулов Азамжон

2. Тўрабеков Замирбек

3. Эгамов Абдувосит

4. Алимов Эркин

5. Исмоилов Муҳаммаджон

6. Ҳасанжон

7. Аҳмаджонов Ҳасан

8. Дилмурод

9. Ҳамзаев Ҳасан

10. Мадумаров Машраббой

11. Баҳром

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG