Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 16:07

Украина: Луганск вилояти “халқ губернатори” Валерий Болотов ҳужумда яраланди


Валерий Болотов.
Валерий Болотов.
Россиядаги ахборот агентликлари Украина шарқидаги Луганск вилоятининг “халқ губернатори” деб аталаётган Валерий Болотовга суиқасд уюштирилганини хабар қилди.

Ўзини Луганск Халқ Республикаси деб эълон қилган республика вакили Василий Никитин Интерфакс агентлигига Болотовга қарши суиқасд 13 май куни маҳаллий вақт билан соат тахминан 11 да амалга оширилганини айтди.

Ҳужумда Болотов яраланган ва ҳозир хусусий касалхонада даволанмоқда.

Никитин кўп қон йўқотган Валерий Болотов ўз вақтида касалхонага олиб борилгани ва унинг ҳаёти таҳдид остида эмаслигини қўшимча қилди.
XS
SM
MD
LG