Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 20:16

OzodNazar: “13 май фожиасини Андижонда ҳамма - ҳокимият ҳам, халқ ҳам унутди”


Саиджаҳон Зайнобиддинов
Саиджаҳон Зайнобиддинов
Сарлавҳага чиқарилган фикр OzodNazarнинг Андижон фожеасига 9 йил тўлган куни ёзиб олинган сонида янгради. Ҳар ҳолда, эшиттириш меҳмони, андижонлик Саиджаҳон Зайнобиддиновнинг назарида 2005 йилнинг 13 майида содир бўлган фожеани бугунга келиб ҳеч ким эсламаяпти.

Андижонда диний мотивлар билан қама-қамалар ҳозир ҳам бор. Лекин аввалгидай оммавий эмас.

Андижонлик инсон ҳуқуқлари ҳимоячиси фожеани “ҳокимият ҳам, халқ ҳам унутди”, дер экан ўз фикрини ҳокимият, сўнгги йиллардагидан фарқли ўлароқ, бу йил 13 май арафасида хавфсизлик чоралари кучайтирмагани, андижонликлар эса, ҳуда-беҳудага “акрамийлар” сўзини тилга олмаётгани билан изоҳлади.

Андижонликларнинг шу кундаги кайфиятига, шаҳарнинг шу кундаги кўринишига, фожеадан кейин қамалганлар ва Ватанга қайтган бир неча ўн қочқиннинг тақдирига оид саволларимизнинг ва умуман, фожеа муносабати билан Сиз тингловчини қизиқтириши мумкин бўлган бошқа саволларимизнинг Саиджаҳон Зайнобиддинов OzodNazarидаги жавоблари билан танишинг.

XS
SM
MD
LG