Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 14:11

OzodNavigator: “Сиз яшайдиган мамлакатда полиция ёки милиция қонунга амал қиладими?”


Ўзбекистонда милицияга доир қонун қабул қилингани йўқ.
Ўзбекистонда милицияга доир қонун қабул қилингани йўқ.

OzodNavigator дастурининг 14 май, чоршанба куни Тошкент вақти билан соат 19:05 да эфирга чиқадиган сонида хорижда бўлиб қайтган ва у ерда яшайдиган ўзбекистонликлар ёрдамида “Сиз яшайдиган мамлакатда полиция ёки милиция қонунга амал қиладими?” деган савол жавобини қидирамиз.



Сўнгги бир неча ой ичида Ўзбекистон бўйлаб ички ишлар тизимидаги паспорт бўлимлари хорижга чиқиш рухсатномасига қўшимча сифатида берилиши керак бўлган юмалоқ муҳрни босмасдан минглаб ўзбекистонликларни сарсон қилмоқда.

Ўтган ойда Тошкентда милиция ходими хизмат машинасида уч кишини босиб кетиб, иккисининг ҳаётига зомин бўлди.

Март ойида Тошкентда милиция терговчиси пора олаётган пайтда ҳибсга олинди.

Куни-кеча, Озодликнинг WhatsApp муштарийси юборган хабарда сирдарёлик бир аёл Тошкент кўчаларидан бирида милиция томонидан ҳибсга “прописканг йўқ” деган баҳона билан уч кун давомида изоляторда ушлаб турилгани ҳақида ёзди. “Уни зўрға 75 минг сўм пора билан олиб чиқдик. Порахўрлик кучайиб кетди ўзбек милициясида”, деб ҳафа бўлди Озодлик муштарийси.

OzodNavigator дастурининг навбатдаги сони мавзусини ана шу воқеалар белгилаб берди.

Ҳар доимгидек, хорижда яшайдиган ва хорижда бўлиб қайтган ўзбекистонликлар ёрдамида “Сиз яшайдиган мамлакатда полиция ёки милиция қонунга амал қиладими?” деган савол жавобини излаймиз.

OzodNavigator дастурининг 14 май, чоршанба куни Тошкент вақти билан соат 19:05да эфирга чиқадиган сонида ҳам, одатдагидек, Ўзбекистон эмас, хориждаги ўзбеклар тажрибаси ҳақида гаплашамиз.

Сиз яшайдиган мамлакатда полициячи ҳеч бир асоссиз кўчада тўхтатиб, ҳужжатингизни текширадими? Прописканг йўқ деб, қамаб қўядими?

Хорижда ҳам полициячи ваколатини суиистеъмол қиладими? Полициячи бировни машинасида уриб юборгани ёки шунга ўхшаш воқеа ҳақида эшитганмисиз?

Хорижда полициячи сиздан пора тама қилганми? Сиз пора беришга ҳаракат қилганмисиз?

Жамиятнинг полициячиларга нисбатан муносабати қандай? Полициячининг одамларга нисбатан муомаласи қандай?

Полициячини кўрганда, хавотирга тушасизми? Кўчада полициячига ёрдам сўраб мурожаат қиласизми?

Полиция фаолиятини тартибга соладиган қонун ва қоидалар мавжудми? Умуман сиз яшайдиган мамлакатда полиция хавфсизлик, қонун устуворлигини самарали таъминлайдими?


OzodNavigator дастурининг навбатдаги сонида шу ва шу каби бошқа саволларга Ўзбекистон ташқарисидаги ўзбеклар ёрдамида жавоб излаймиз.

OzodNavigator дастурини www.ozodlik.org вэб саҳифамиз ҳамда Озодликнинг Facebook, Одноклассники ва Youtube-даги саҳифаларимизда жонли тингашингиз ва унда иштирок этишингиз мумкин.

OzodNavigator билан ozodskype, ozodlikonline ва ozodovoz Skype манзиллари орқали боғланинг.

Хориждаги тажрибангизга асосланган ҳикоянгизни шу мақола тагида ҳам шарҳ сифатида қолдирсангиз, албатта, OzodNavigator дастурида ўқиб эшиттирамиз.

OzodNavigator билан саёҳатга марҳамат!
XS
SM
MD
LG