Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 19:15

ЕИ Молдовага ассосиация ҳақида шартнома имзолашни таклиф қилди


Европа Кенгаши Президенти Ҳ.В.Румпей (ў) ва Молдова Президенти Н.Тимофти.
Европа Кенгаши Президенти Ҳ.В.Румпей (ў) ва Молдова Президенти Н.Тимофти.
Европа Кенгаши Президенти Ҳерман Ван Румпей Молдовага 27 июнь куни Европа Иттифоқи билан ассосиация ҳақида шартнома имзолашни таклиф қилди.

Румпей буни пойтахт Кишинёвда Молдова Президенти Николае Тимофти билан учрашув пайтида айтди.

Шартнома Европа Иттифоқига аъзо давлатлар раҳбарлари саммитидан ташқари имзоланиши кутилмоқда.

12 май куни президент Тимофти ташқи сиёсий ва иқтисодий босимларга қарамасдан Молдова ўзининг “суверенлик ҳуқуқи”дан фойдаланиши ва шартнома имзолашини айтган эди.

Европа Иттифоқи Молдовага 2013 йил ноябрь ойида Вильнюсда бўлган саммитда ассосиация ҳақида шартнома имзолашни таклиф қилган эди.
XS
SM
MD
LG