Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 06:04

Германия ТИ вазири Украина раҳбарлари билан музокара ўтказди


Германия ТИ вазири Франк-Уолтер Штанмайер.
Германия ТИ вазири Франк-Уолтер Штанмайер.
Германия Ташқи ишлар вазири Франк-Уолтер Штанмайер сиёсатчилар ва фуқаролик жамиятлари ўртасидаги “давра музокаралари” Россия тарафдори бўлган айирмачи гуруҳларни қуролсизлантириш ва Украинада 25 майга белгиланган президентлик сайлови муҳитини яхшилашига умид билдирди.

13 май куни Киевда Украина Бош вазири Арсений Яценюк билан музокара ўтказган Штанмайер Украина шарқида гаровга олинган ҳамма одамлар қўйиб юборилиши ва айирмачилар эгаллаб олган ҳукумат бинолари бўшатиб берилишига чақирди.

Германия ТИ вазири Украинанинг айрим минтақаларида вазият “хатарли ва таҳдидли” бўлиб қолаётганини қўшимча қилди.

Киевга ташрифи чоғида Штанмайер Украина Ташқи ишлар вазири Андрей Дешчица ва Украина президенти вазифасини бажараётган Александр Турчинов билан ҳам учрашди.

Бироқ Яценюк, Украинада беқарор вазиятни ҳал қилишнинг калити Киевда эмас балки, Москвада эканини айтди.
XS
SM
MD
LG