Линклар

Саудия Арабистони Соғлиқни сақлаш вазирлиги расмийлари беш одам Яқин Шарқ нафас йўллари синдроми ёки короновирус деб аталаётган вирусдан ўлгани ва касалликни назорат қилиш учун туяларга микрочип ўрнатиш режаланганини маълум қилди.

13 май куни Соғлиқни сақлаш вазирлиги сўнгги 24 соат давомида коронавирусдан яна беш киши ўлгани ва саккиз одамга хавфли вирус юққанини тасдиқлади.

Бу билан Саудия Арабистонида коронавирусдан ўлганлар сони 147 кишига, вирус юққан одамлар сони 491 кишига етди.

Саудия Арабистонида хавфли вирус одамларга туялардан юққани тахмин қилинмоқда.

Саудия расмийлари туяларга микрочип ўрнатилишини билдирди ва одамларни туяларга қараётган пайтда юзларига ниқоб тақиш кераклиги ҳақида огоҳлантирди.

Ҳозирча ушбу коронавирус юққан одамларни даволаш учун ваксина ёки бошқа турдаги дорилар мавжуд эмас.
XS
SM
MD
LG