Линклар

logo-print
“Андижондаги оммавий қирғин бўйича иш ёпилган эмас” деган сарлавҳа билан Андижон қатлиомининг 9 йиллиги муносабати билан чиқарган баёнотида Хьюман Райтс Уотч халқаро инсон ҳуқуқлари ташкилотининг Марказий Осиё бўйича тадқиқотчиси Стив Свердлов АҚШ ва Европа Иттифоқи Андижон қирғини бўйича мустақил терговга эришиш учун Ўзбекистон ҳукуматига босим ўтказиши кераклигини таъкидлади. Ана шу чақириқ жонли мулоқот тарзида ўтказилган “Қурултой” эшиттириши бугунги мавзуини белгилаб берди.


Қурултой эшиттиришида иштирок этган 9 йил аввал - 13 май куни Андижондаги Бобур майдонида юз берган воқеа гувоҳи, ҳозир Ҳолландияда сиëсий қочқин сифатида яшаëтган 40 яшар Ҳусанбой Рўзиев юзлаб тинч намойишчи ўлими юзасидан БМТ Инсон ҳуқуқлари қўмитасига ариза киритганини билдирди.

Эшиттиришда қатнашган Хьюман Райтс Уотч халқаро инсон ҳуқуқлари ташкилотининг Марказий Осиё бўйича тадқиқотчиси Стив Свердлов Андижон воқелари халқаро ҳамжамият кун тартибидан тушмаганини урғулади.

Эшиттиришда Андижон қатлиоми гувоҳларидан яна бири Дилшод Хожиев ҳам иштирок қилди.

Қуйида "Қурултой" эшиттиришини тинглаб, фикр-мулоҳазаларингизни қолдиришингиз мумкин:

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG