Линклар

ЕИ Украина бўҳронини ҳал қилиш бўйича дипломатик уринишни кучайтирди


Европа Комиссияси Президенти Ж.М.Баррозо (ў) ва Украина Бош вазири А.Яценюк

Европа Комиссияси Президенти Ж.М.Баррозо (ў) ва Украина Бош вазири А.Яценюк

Европа Комиссияси Президенти Жозе Мануэл Баррозо Украина бўҳронига дипломатик йўл орқали ечим топиш “ўта муҳим” эканини таъкидлади.

Баррозо бу борада Россияни конструктив ҳамкорликка чақирди ва Москвани энергиядан сиёсий қурол сифатида фойдаланмасликка даъват қилди.

Европа Комиссияси президенти буни 13 май куни Брюсселда Украина Бош вазири Арсений Яценюк билан музокарадан сўнг айтди.

Ундан олдин Киевга борган Германия Ташқи ишлар вазири Франк-Уолтер Штанмайер Германия Украина ҳукумати ва мамлакат шарқидаги рақиблари ўртасида давра музокаралар ўтказишга ёрдам беришини билдирди.

Арсений Яценюк, Украинадаги беқарор вазиятни ҳал қилишнинг калити Киевда эмас балки, Москвада эканини айтди.
XS
SM
MD
LG