Линклар

logo-print
Россиянинг “Лукойл” ширкати 2014 йилда Ўзбекистонга 1 миллиард доллар сармоя ётқизишни режалаштирган.

Бу борада “Podrobnо” ахборот агентлигига берган интервьюсида Россиянинг Тошкентдаги элчиси Владимир Тюрденев маълум қилди. Элчининг айтишича, “Лукойл” ширкати Ўзбекистонда умумий қиймати 4 миллиард 800 миллион доллар бўлган иккита лойиҳада иштирок этмоқда.

“Лукойл” 2007-2011 йилларда Бухоро вилоятидаги Қандим газ конини ўзлаштириш, Жанубий-Ғарбий Ғисор ва Устюрт минтақасида нефть қазиб олиш ва газ қидириш лойиҳалари учун деярли 1,5 миллиард доллар сармоя ётқизган эди.
XS
SM
MD
LG